O'tgan
Заковат
20.08.2026 12:10
Ватанпарвар
Tashkilotchi:
Mahliyo Hamroyeva
0/15 ishtirokchi
Tadbir haqida
2026-йил 20- август кунида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ёшлар ва аҳоли ўртасида интеллектуал салоҳиятни ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, жамоавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда миллий қадриятларга ҳурмат руҳини шакллантириш мақсадида Ватанпарвар ташкилоти Қизилтепа туман 2-сон ўқув-спорт техника клуби ҳамда Ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида бошланғич ташкилот аъзолари ўртасида ``Заковат`` интеллектуал ўйини ташкил этилди.Тадбирда иштирокчилар ўзларининг билим ва дунёқарашларини синовдан ўтказиб, тарих, адабиёт, маънавият, маданият, спорт ва умумий билимларга оид қизиқарли саволлар асосида беллашдилар. Интеллектуал ўйин иштирокчиларда тезкор фикрлаш, мантиқий мушоҳада юритиш, жамоа бўлиб ишлаш ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини янада ривожлантиришга хизмат қилди.
Tadbir tafsilotlari
Sana va vaqt
20.08.2026, 12:10
Joy
Ватанпарвар
Sig'im
15 kishi
Tashkilotchi
Mahliyo Hamroyeva