📚 КИТОБХОНЛАР ҚАЛБИГА ЯНГИ ЙЎЛЛАР, ЯНГИ УСУЛЛАР ТОПАЙЛИК. Адабиётшунос олим Иброҳим Ғофуров
Mahliyo Hamroyeva
01.08.2025 16:05
Ko'rildi
Ҳар бир манфаатдор кимса ўз ишига тааллуқли, ҳисоб-китобли фикрини тоза сўз билан ифодалаб айтса, фойдаси юз чандон ортади. Лекин шу вақтларда илгари кўп айтилган нарсаларни, фикрларни дам-бадам такрор-такрор, худди биринчи маротаба тилга олинаётгандай ёзавериш ва айтавериш ажаб антиқа одат тусига кирди.
Матбуот, телевидение шундай ўзлаштирилган, сийқаси чиққан сўзлар, гаплар, ўта мужмал, ланж мулоҳазалар билан тўлиб ётибди. Барча сарлавҳалар ҳаддан ортиқ болахонадор. “Бахтсизликнинг башарасига қарагим келмайди, — деб ёзишади хонаки шоирлар. — Мен бахт истайман!”.
Шеър, фикр бахтсизликнинг бетига тик, мардона қарай олмаса, унда инсонпарварлик, меҳр-оқибат қайда қолади? Жўн, ҳеч нарсага арзимайдиган эзмаликларнинг ижтимоий ҳаётимиздаги салмоғи катта, балки тўқсон етти фоиздир..